Шахсий автомобилингизни қандай ҳолларда кимларга фойдаланиш учун беришингиз шарт?
Аввало, Сиз Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган холларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун машинангизни беришингиз шарт. Шу билан бирга зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун, Шунингдек, агар юк автомобилингиз бўлса йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини олиб кетиш (шатакка олиш) учун фойдаланишга беришга мажбурсиз.
Хорижий давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига ҳамда халқаро ташкилотларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек ёнғин ўчириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.