— Ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандида кўрсатилган меъёрдан ошиб кетса ариза рад қилинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасининг 19-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўлса ҳам ариза рад қиланади, булар:
– идоралараро электрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;
– ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:
ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги;
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжудлиги;
– даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги.