Кунларнинг бирида икки денгизчи дунё бўйлаб саёҳатга чиқишибди. Уларнинг мақсади ўз бахтларини топиш экан. Жаҳонгашталар бир оролга сузиб боришибди. У ерда бир қабила яшар, қабила сардорининг икки қизи бор экан. Каттаси чиройда тенгсиз, кичиги эса бироз кўрксизроқ экан.
Денгизчилардан бири шеригига айтди:
— Бўлди, мен ўз бахтимни топдим, шу ерда қоламан ва сардорнинг қизига уйланаман.
— Ҳа, сен ҳақсан, сардорнинг катта қизи соҳибжамол, оқила. Қароринг тўғри – уйлан.
— Мени тушунмаган кўринасан, дўстим. Мен сардорнинг кичик қизига уйланмоқчиман.
— Нима, ақлдан оздингми? Ахир у… унчалик ҳам…
— Қарорим қатъий – шундай қиламан.
Дўсти ўз бахтини излаб денгиз саёҳатида давом этибди. Куёвбола эса қизнинг қўлини сўрашга отланибди.
Қабилада бир одат бор экан: қалин учун сигир берилар, яхши қизларнинг қалини ўн сигирни ташкил қилар экан.
Денгизчи ўнта сигирни олиб, сардорнинг қошига келибди.
— Сардор, мен сенинг қизингга уйланмоқчиман. Эвазига ўнта сигир беришга тайёрман.
— Тўғри танлабсан. Тўнғич қизим ҳам хушрўй, ҳам оқила. У ўн сигирга арзийди. Мен розиман.
— Сардор, мени тушунмадинг. Мен сенинг кичик қизингни сўраб келдим.
— Нима, ҳазиллашяпсанми? Кўрмаяпсанми, у ахир… унчалик…
— Мен айнан шу қизингга уйланмоқчиман.
— Яхши, бироқ, адолатим ҳаққи, мен сендан ўнта эмас, учта сигир олишим мумкин. Чунки кичик қизим фақат шунга арзийди.
— Йўқ, мен ўнта сигир бераман.
Тўйлар муборак!
Йиллар ўтиб, жаҳонгашта дўст шахсий кемасида шу оролга қайтиб келибди. Унинг мақсади дўсти қандай ҳаёт кечираётганлигини билиш эди. Дўстининг манзилгоҳига келган ҳам эди, уни ҳусну жамолда беназир аёл қарши олди.
Аёлдан дўстини сўраб билди. Келиб кўрди: дўсти ўтирар, атрофида болалари ўйноқлашар эди.
— Турмушинг қандай?
— Бахтлиман.
Шунда ёнларига бояги гўзал аёл келиб тўхтади.
— Мана, таниш. Бу – рафиқам.
— Тушунмадим, яна уйландингми?
— Йўқ, бу – ўша аёл.
— Лекин бу қандай рўй берди: у жуда ҳам ўзгариб кетибдими?
— Ўзидан сўрай қол.
Меҳмон аёлга сўз қотди:
— Қўполлигим учун кечир, лекин эслашимча, сен унчалик ҳам… Бу гўзалликка қандай эришдинг?
– Шунчаки мен ўнта сигирга арзирли эканимни тушуниб қолдим.
Хулоса: Ўзингизни қадрингизни билинг!
Сиз дунёдаги энг қимматбаҳо инсонсиз !!!