Ҳар қандай об-ҳавода давлат хизматлардан фойдаланиш имкони бор!
Бугун юртдошларимиз ҳужжат ишларини деб совуқда юришлари шарт эмас. Электрон давлат хизматларидан my.gov.uz, license.gov.uz ҳамда new.birdarcha.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
Масалан, my.gov.uz орқали пенсионерлар ва ногиронлар санаторийларда даволаниш учун йўлланма олишга онлайн ариза топширишлари мумкин.
Ёки ота-оналар масофадан туриб болани боғчага навбатга қўйиш ва навбатни текшириш имконига эга.
Ҳамда турмуш қурмоқчи бўлганлар никоҳдан ўтишга онлайн ариза топширишлари мумкин.
«Litsenziya» ахборот тизими орқали лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини олиш учун ариза бериш, кабинет орқали ташкилотга тегишли бўлган лицензия ва рухсат бериш ҳужжатлари бўйича маълумотларни олиш, лицензиялар реестридан маълумотлар излаш имкониятлари мавжуд.
Шу ўринда бизнесни тез ва осон new.birdarcha.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда амалга ошириш имкони яратилган.
Қорли совуқ ҳавода ноқулай аҳволга тушманг, иссиқ уйда, қайноқ чой ичиб, давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!