❗️Алимент тўловчи қуйидаги ҳолларда чет элга чиқиш учун тақиқни бекор қилиши мумкин:
🔺 ундирувчининг, яъни собиқ турмуш ўртоғининг розилиги – ижрони тўхтатиш ҳақидаги аризасига асосан;
🔺 Алимент тўлаш бўйича икки ўртада гаров шартномаси тузилган тақдирда, алиментчининг мамлакатдан чиқишига тақиқ олиб ташланади. Бу ҳақда тегишли органлар хабардор қилинади.
❗️ Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган БҲМнинг 250 бараваридан кам бўлмаслиги лозим (75 млн сўм).
🔺Давлат ижрочисининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш ҳамда прокурор томонидан келтирилган протест асосида тақиқ олиб ташланиши мумкин.
Баходир Улуғбеков,
Миробод туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси