Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар А.Ж. ва Р.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.га тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситасини 13 400 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, харидорлар унга алдов йўли билан автотранспорт воситаси учун 134 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни берганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмаган ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикасида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга оширсангиз ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.