Кальций инсон саломатлигида муҳим ўринга эга. Шу боис ушбу элементни доимий ва керакли миқдорда қабул қилишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Унинг кунлик миқдори эса ҳар бир ёш тоифаси учун турлича.
Тавсия этилган кунлик кальций миқдори:
0-3 ойлик чақалоқлар учун 400 мг.;
4-6 ойлик гўдаклар учун 500 мг.;
7-12 ойлик ўғил-қизлар учун 600 мг.;
1-3 ёшли кичкинтойлар учун 800 мг.;
7-11 ёшдаги болалар учун 1100 мг.;
11-18 ёшдаги ўсмирлар учун 1200 мг.;
18-59 ёшдаги катталар учун 1000 мг.;
60 ёшдан юқори кишилар учун 1200 мг.;
ҳомиладор аёллар учун 1300 мг.;
эмизикли оналар учун 1400 мг.