Бош саҳифаМуҳим“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди (фото)

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетди (фото)

Ижтимоий тармоқда “Қамчиқ” довонида юк автомобили ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Қайд этилишича, бугун, соат тахминан 07:00 ларда “Ўш”автомобиль йўлининг 222 км.да “Водий-Тошкент” йўналишида қатновчи юк машинасида ёнғин келиб чиққан.

ФОТО: “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК

Шу сабабли соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Соат 08:44 да йўналиш автотранспортлар ҳаракати учун очилган.

ФОТО: “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК

Ҳозирга вақтда юк машинасини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз