— Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 67-модданинг 2-қисмида “Жазони ижро этиш колонияларида, тарбия колонияларида ва қамоқхоналарда жазони ўтаётган шахслардан, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этувчи муассасаларда сақланаётган шахслардан ундирув Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган тартибда бутун иш ҳақидан амалга оширилади”, деб кўрсатилган.
Шу қонунга асосан давлат ижрочиси суднинг ижро ҳужжатини маҳкум жазо ўтаётган жазони ижро этиш муассасасига ижро қилишлик учун юборади. Жазони ижро этиш муассасаси ходимлари мазкур ижро варақага асосан маҳкумнинг иш ҳақидан етказилган зарарни ундиради ва ундрилган сумма ундирувчига почта орқали юборилади.
Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди