Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКанадада аномал иссиқ оқибатида 500 киши вафот...

Канадада аномал иссиқ оқибатида 500 киши вафот этди

Канаданинг ғарбида ҳукм сураётган кутилмаган аномал иссиқ ҳаво оқибатида 500 киши вафот этди, деб хабар қилмоқда Interpress.uz интернет нашри.

Хабарда айтилишича, Ҳукумат аномал иссиқ ортидан ҳалок бўладиганлар сони кўпайиши мумкинлигидан ташвишланмоқда.

Мазкур минтақада тўрт кун кетма-кет 49,5оС даража иссиқ бўлган. Мазкур ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилинди, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа кўплаб ташкилотлар фаолияти тўхтатилди.

Маҳаллий ҳукумат шаҳар кўчаларига кўчма фонтанлар ва сув пуркагичлар ўрнатди ҳамда ҳокимиятга қарашли бўлган бўш биноларда кондиционерлар ўрнатиб, “совутиш марказлари”ни ташкил қилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз