Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан Ромитан туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Муродова Мамлакат набираси, ҳозирги кунда Россия Федерациясида бўлган Одилова Амалиябонунинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёзувида (ота ва она устунларида) хатоликлар борлигини маълум қилди. Мурожаат Ромитан туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Фуқаро Одилова Амалийбону 2005 йил 22 июнда туғилган бўлиб, ҳозирги кунда Россия Федерациясида эканлиги аниқланди.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 148-бандида далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризасига кўра амалга оширилади. У фуқаро сифатида бу хатоликларни тузатиш учун ФҲДЁ бўлимига ўзи ёки нотариал тартибда тасдиқланган ариза ва ишончнома орқали унинг ишончли вакили мурожаат қилиши мумкин.
Шунингдек, Оила Кодекси ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг тегишли бандларига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга асос бўлувчи ҳужжатлар рўйхати ФҲДЁ бўлими томонидан фуқаро Мамлакат Холовнага тушунтирилди.
Г.Ражабова,
Ромитан туман адлия бўлими
ФҲДЁ бўлими мудираси