Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқҚандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши...

Қандай ҳолларда ходимнинг розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиниши мумкин?

Қонунчиликка кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Лекин ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам бор. Булар:

      • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
      • суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
      • иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
      • ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
      • ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
      • ходимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учу ниш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз