Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқҚандай ҳолларда никоҳни қайд этишдаги бир ойлик...

Қандай ҳолларда никоҳни қайд этишдаги бир ойлик муддат қўлланилмайди?

Оила кодексига мувофиқ никоҳ ёшига етган фуқаролар никоҳни қайд этиш учун Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш органларига ариза беришгач, бир ой мобайнида тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг никоҳ қонуний тартибда қайд этилади.

Бунда никоҳланувчи томонлар учун экстериториаллик ҳуқуқлари ва барча тегишли тамойиллар учун шарт-шароитлар бевосита яратилган бўлиб Ўзбекистон фуқаролари билан бошқа МДҲ давлатлари фуқаролари ҳам бемалол қонуний никоҳга киришлари мумкин.

Қуйидаги ҳолларда эса никоҳни қайд этиш учун белгиланадиган бир ойлик муҳлат қўлланилмаслиги мумкин:

1. Никоҳланувчи томонларнинг бирида тиббий касаллик мавжуд бўлса (бунда никоҳланувчиларнинг қариндошлари орасидаги касаллик ҳолати инобатга олинмайди).

2. Никоҳланувчи томонларнинг умумий ҳолда фарзандлари бўлганида.

3. Никоҳланувчи келин ҳомиладор бўлган ҳолларда.

4. Куёв (келин)нинг ҳарбийлик таътил муддати тугаганда.

Зулфизар Сайфиева,

Ғиждувон туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз