Бош саҳифаМуҳимҚандай қилиб уйдан чиқмасдан ҳам давлат ташкилотларига...

Қандай қилиб уйдан чиқмасдан ҳам давлат ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин?

Энди ортиқча вақт ва маблағ йўқотмасдан, уйдан чиқмасдан ҳам давлат ташкилотларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қандай дейсизми?

Фуқароларни давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилишини осонлаштириш мақсадида Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси фаолияти йўлга қўйилган.

Сиз ушбу ахборот тизими ёрдамида ўз ариза, шикоят ёки таклифингизни тегишли ташкилотларга юборишингиз мумкин. Мурожаат юбориш учун ўз шахсингизни тасдиқловчи маълумотларни (паспорт серияси, рақами ҳамда туғилган сана) киритсангиз кифоя.

Онлайн платформада мурожаатингиз қайси ташкилотга тегишли эканлигини белгилаб, унинг ҳолатини текшириб туриш имконияти ҳам яратилган.

Бундан ташқари, меҳнат муносабатлари, пенсия ва ижтимоий ҳимоя, уй-жой, ер ва коммунал масалалар, соғлиқни сақлаш, оилавий масалалар, ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзлар, таълим, солиқ, транспорт, истеъмолчи ҳуқуқлари, вояга етмаганлар ҳуқуқлари каби ўзингизни қизиқтирган мавзулардаги маълумот олиш имкониятига ҳам эгасиз.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз