Бош саҳифаМуҳимҚаровсиз қолдирилган банк картасидаги пуллар ўзлаштирилди

Қаровсиз қолдирилган банк картасидаги пуллар ўзлаштирилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи 1970 й.т., Г.А. ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан номаълум шахс жами 1.515.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдириб, ушбу пулларни қайтариб олишда ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, 2001 й.т., Б.Б. эканлиги аниқланган.
Б.Б. ушбу жиноятни қаровсиз қолдирилган банк картасини банкомат орқали смс-хабарнома хизматини ўзининг телефонига фаоллаштириб, сўнгра пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Б.Б.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз