Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҚашқадарё адлия бошқармасида ҳужжатларни «E-qaror» тизими орқали...

Қашқадарё адлия бошқармасида ҳужжатларни «E-qaror» тизими орқали имзолаш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон қарорига асосан, давлат бошқарувида очиқлик даражасини янада ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш, рақамлаштирилган давлат бошқаруви моделига ўтиш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб, синов тариқасида, Адлия вазирлиги тизимида идоравий буйруқ, қарор ва фармойишларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйиш белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Ў.Останов Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида бошқарма томонидан қабул қилинаётган буйруқларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш бошланганини маълум қилди ҳамда шу куни имзоланиши лозим бўлган буйруқ сессияда вилоят кенгаши депуталари ва кенг жамоатчиликка онлайн тарзда имзоланган ҳолда кўрсатилди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан идоравий ҳужжатларни мазкур тизим орқали қабул қилиш ва эълон қилиш бошланган ва йил бошидан бугунга қадар тизим орқали адлия бошқармаси томонидан 12 та идоравий ҳужжатлар эълон қилинган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз