Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҚашқадарёдаги хонадонда газ портлаши оқибатида икки киши...

Қашқадарёдаги хонадонда газ портлаши оқибатида икки киши вафот этди

6 январь куни соат 08:10ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда бинонинг деворлари қулаган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг қурбон бўлган. Уларнинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.

Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва прокуратура ходимлари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз