Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКаттақўрғон тумани ҳокими тадбиркорларни бир-бирига гиж-гижлашдан қандай...

Каттақўрғон тумани ҳокими тадбиркорларни бир-бирига гиж-гижлашдан қандай манфаатдор?!

Яна бедодлик, яна зўравонликми?!

Бу ерлар не-не Афлотунлардан, не-не Искандарлардан қолиб кетган. Ота-боболаримиз ҳам у дунёга бир сиқиб тупроқ олиб кетолмаган. Бир куни келиб ҳаммаси биздан ҳам қолиши аниқ. Аммо очкўзлик деган бало кўзларни кўр, қулоқларни кар қиладиган замонларга келганимиз жуда ачинарли. Афсуски, айрим амалдорлар буни нима сабабдан тушунмаётганига, халқнинг қаҳру ғазабини оширишга ўрганиб қолаётганига ҳайронмиз.
Туман ҳокимининг тадбиркорларни бир-бирига гиж-гижлашдан мақсаду муддаоси нима?
МЧЖ раҳбарининг қўлида ерга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ҳоким қарори бўла туриб, ўз ҳақлигини ҳоким бошлиқ бир тўда амалдорларга тушунтира олмай хуноб бўлаётганлиги тўғрисидаги лавҳани кўриб, ёқамизни ушлаймиз.

Video Player

00:00
00:00

Ажабо, битта ерни бир неча кишига сотиш мумкин эмаслиги, ерга эгалик ҳуқуқини бекор қилишга ҳокимларнинг ҳаққи йўқлиги қонунларимизда ўз аксини топган-ку!
Ҳоким жаноблари давлатимиз сиёсатидан бехабарми ёки уларга беписандми?!
Ўзлари ноқонуний қарор чиқариб, «Тадбиркорга тўсиқ бўлаяпсиз» деб яна бир тадбиркорга дўқ-пўписа қилаётган ҳокимлик мулозимлари эгалик ҳуқуқи фақат суд қарори орқали бекор қилинишини қачон тушунишади?

Бугун бир бечора деҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирган ҳосилини пайҳон қилсак, бир замондошимизни бошпанасидан жудо қилсак, бир ҳамюртимизнинг ерини тортиб олсак, бу кетишда халқни қандай рози қиламиз?

Маруса ҲОСИЛОВА,
журналист

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз