Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКеча Нью-Йоркда 40 йил ичидаги энг кучли...

Кеча Нью-Йоркда 40 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Нью-Йорк штатининг Буффало шаҳри яқинида уч километр чуқурликда жойлашган.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида 6-феврал, душанба куни минтақадаги сўнгги 40 йилдаги энг кучли зилзила содир бўлди.

Бироқ унинг магнитудаси унчалик катта эмас – 3,8 балл, деб хабар беради NBC нашри.

Зилзила 6 феврал куни Нью-Йоркнинг Буффало шаҳри яқинида қайд этилган. Зилзила ўчоғи уч километр чуқурликда бўлган.

Қайд этилишича, 1983 йилдан буён Ғарбий Сенека минтақасида, Буффало шаҳри яқинида 2,5 магнитудадан ортиқ 24 та зилзила қайд этилган.

Эри округи раҳбари Марк Полонкартснинг айтишича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 6-февралга ўтар кечаси Туркиянинг жануби-шарқида сўнгги 80 йилдаги энг кучли зилзилалардан бири содир бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз