Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқКелинимиз нотариал тасдиқланган ишончнома билан акам номидан...

Келинимиз нотариал тасдиқланган ишончнома билан акам номидан судда қатнашса бўладими?

— Акам Россия Федерациясида яшайди, иккинчи маротаба уйланган, иккинчи турмушидан 1 нафар фарзанди бор. Ўзбекистонда биринчи турмушидан ҳам бир нафар фарзанди бор. Акам ўзининг меросидаги ваколатларини нотариал тасдиқланган ишончнома орқали берса, унинг номидан келинойим судда қатнашса бўладими?

— Акангиз нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғига ёки бошқа шахсга судда, бошқа тегишли ташкилотларда вакиллик қилиш учун ваколат бериши мумкин. Мерос иши бўйича мерос гувоҳномаси олиш билан боғлиқ ваколатларни нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғи нотариал идорага мурожаат қилса бўлади. Бу ҳолатда нотариус Россия Федерациясида тасдиқланган ишончномани тегишли тартибда текширгандан сўнг нотариал ҳаракатни амалга оширади.

Саволга Тўрақўрғон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ҳошим Иминов жавоб берди.

  • Теглар
  • sud

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз