Бугун АОКАда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қуйидаги муҳим маълумотлар келтириб ўтилди:
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин. Ҳозирда ҳужжат лойиҳаси тайёрланмоқда;
Хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимизга давлат хизматларидан масофадан фойдаланиш имкони яратилади;
Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш шаффоф тизими жорий этилади;
Автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш хизматини Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш бўйича тартибни белгиловчи ҳужжат лойиҳаси тайёрланди;
Давлат хизматларини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия устида иш олиб борилмоқда;
Давлат хизматлари марказларида «Саломатлик бурчаклари» ташкил этилди;
ФҲДЁ соҳасидаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда.