Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқҲеч қаерда ишламай туриб ҳам кредитга уй...

Ҳеч қаерда ишламай туриб ҳам кредитга уй олса бўладими?

— Бувимнинг уйида яшайман. Турмушим ўхшамаган. Бир нафар қизим бор. Ҳеч қаерда ишламайман. Уй бериладими?

— Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан уйжой олиш учун давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Комиссия сизни аризангизни ўрганиб чиқади, агар белгиланган ижтимоий мезонлар тўғри келса комиссия ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш қарор қабул қилса, давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани оласиз ҳамда хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан шартнома тузасиз.
Низомга мувофиқ аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
* жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
* оила аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
* белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
* доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
* доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси;
* ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Саволга «Мадад» ННтнинг масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз