Бош саҳифаLife Style“Ҳечдан кўра кеч” нақлига амал қилганлар кам...

“Ҳечдан кўра кеч” нақлига амал қилганлар кам бўлмайди. Бугундан бошланг…

Жеймс Ват 40 ёшида французча, немисча ва италянчани ўрганган эди.

Иброний тилни ўрганишни бошлаганда Томас Скотт 56 ёшда эди.

Баккио адабиётни  35 ёшида, Альфиери эса юнончани ўрганишни 46 ёшида бошлаган.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 50 ёшдан кейин инглизча ўрганди ва  Шекспирнинг асарларини таржима қилди.

Бу каби мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Демоқчи бўлганимиз “Ўрганишда ёшнинг аҳамияти йўқ”.

“Ўқиш-ўрганиш учун ёшим ўтиб қолди, энди қаридим”, деганлар фақатгина ялқовлик ва сусткашликларини кўрсатишади. Агар танингиз соғ бўлса, интилишни тўхтатманг.

Тақдирнинг инсон ҳаётига таъсири 

Бундан кўп йиллар олдин Лондонда яшаган ёш йигит ёзувчи бўлмоқчи бўлади. Аммо ҳамма нарса унинг зарарига эди. Мактабга фақатгина тўрт йил боради, холос. Сичқонларга тўла ташландиқ жойда узун шишаларга этикетка ёпиштириб пул топар эди.

Дастлабки асарини ойдин кечада одамлар ширин уйқуга кетганига ишонч ҳосил қилиб, почта қутисига солиб қўйди.

Барча ёзган  асарлари дастлаб рад этилар эди. Ниҳоят бир куни ёзган асари  қабул қилинади. Гарчи унга пул берилмаса ҳам, аммо бир ношир  унинг ҳикоясини нашр қилдирган эди. Бу воқеа ёш йигитни жуда ҳам бахтли қилади ва шунингдек  ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Бу йигитни биз яхши таниймиз. У машҳур ёзувчи Чарльз Диккенс эди.

Камбағаллик ўз устингизда ишлашингизга тўсиқ бўлмасин

Инсонларни муваффақиятга эришишларида фақирлик ҳеч қачон тўсиқ бўлмаслиги керак. Машҳур тилшунос Александр Мурай, дастлаб  эски машина устида, учи куйган бир таёқ билан ҳарфларни ёзишни ўрганган.

Фақир чўпон бўлган отасининг фақатгина бир донагина китоби бўлиб, уйида бошқа ҳеч қандай ўқигани китоб йўқ эди. У китобни ҳам ҳамма ўқиб, йиртилмаслиги учун якшанба кунлари ўқигани берар ва қолган кунлари китоб жавонида сақларди.

Тарас Шевченко қалами йўқлиги учун асар ёзишда кўмир бўлакларини ишлатган.

***

Профессор Мор китоб сотиб олишга қурби етмаганлиги учун, бир дўстидан  Ньютоннинг “Принципиа” китобини олиб туради ва бошидан охиригача уни қўлда кўчириб олади.  Энг муҳими,сабот-матонат билан инсон ўз олдига  қўйган мақсадидан асло қайтмаслиги лозим. Шундагина унинг ҳаётида маъно ва мазмун,қилаётган ишида файзу барака бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз