Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқҲимоя ордери муддатини 1 йилгача узайтириш мумкин

Ҳимоя ордери муддатини 1 йилгача узайтириш мумкин

— Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

— Турмуш ўртоғи ёки бошқаларнинг тазйиқига ёки зўравонлигига учраган шахслар ички ишлар органига мурожаат қилиши керак. Ички ишлар органи ходими ушбу факт аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида 30 кунлик муддатга жабрланувчига ҳимоя ордери беради.

Мабодо, ҳимоя ордери муддати тугаётган бўлса-ю, зўровон яхши томонга ўзгармаган бўлса, ҳимоя ордери муддатини чўзиш учун эса яна ички ишлар органига мурожаат қилинади. Ички ишлар органининг ходими бир иш куни ичида илтимоснома расмийлаштириб жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича судига юборади.

Суд эса илтимоснома келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида ёпиқ суд мажлисида ҳимоя ордери муддатини чўзиш ёки чўзмаслигини кўриб чиқади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз