Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҲоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Хоразм вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро И.Худайбергановнинг тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги  Боғот туман ҳокими қарори туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги  қарори билан бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати  ўрганиб чиқилди.

Ҳақиқатан ҳам  Боғот туман ҳокимининг 2020 йил 7 июлдаги   қарори билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш  масалаларини кўриб чиқиш бўйича” туман ишчи комиссиясининг 2020 йил 4 июлдаги   йиғилиш баёнига асосан Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 16 июлдаги 2060қ-сонли ва 2019 йил 17 июндаги 4413қ-сонли қарорлари бекор қилиниб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан Боғот туман маъмурий судига  туман ҳокимининг 2020 йил июлдаги 1680қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан ариза киритилиб, суднинг қарорига асосан  туман ҳокимининг юқорида қайд этилган қарори ҳақиқий эмас, деб топилди ҳамда фуқаро И.Худайбергановнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

                                                                  Бекзод  АТАБАЕВ,
Хоразм  вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз