Ҳокимларнинг айрим ваколатлари бекор қилинмоқда. Булар:
- тиббий ёрдам сифатининг клиник-статистик стандартларига риоя этилишини назорат қилиш;
- ёдланган туз ва ёдланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлиги, уларни сақлаш шароитлари устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Шунингдек, ҳокимлар уй-жой мулкдорлари ва уй-жойдан фойдаланувчиларидан коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш ваколатидан маҳрум бўлди.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифалари кенгайтирилди
Қонунчиликдаги ўзгартиришларга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:
- текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;
- мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.