Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҲозирги вақтда 4 та Президент мактаби мавжуд,...

Ҳозирги вақтда 4 та Президент мактаби мавжуд, мамлакатимизнинг қолган ҳудудларда қачон Президент мактаблари очилади?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров маълум қилишича, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида Президент мактаблари фаолият юритмоқда.

2021-2022 ўқув йилидан бошқа барча ҳудудларда Президент мактаблари ташкил этилиши кўзда тутилган.

2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Президент мактаблари қурилиш ишлари олиб борилди.

2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида Президент мактаблари қурилиши режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз