Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҲудудларда «Адлия сайиллари» бўлиб ўтмоқда

Ҳудудларда «Адлия сайиллари» бўлиб ўтмоқда

Бугун республикамиз бўйлаб “Адлия сайли” ўтказилмоқда. Мақсад аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш ҳамда Адлия ҳамиша улар билан бирга эканини ҳис этишларига кўмаклашишдан иборат.

Жумладан, тадбирлар бугун тонгданоқ Қорақалпоғистон республикаси, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Суратда Қорақалпоғистон Республикаси «Адлия сайли»дан лавҳалар.

Суратда Андижон вилояти «Адлия сайли»дан лавҳалар.

Суратда Навоий вилояти «Адлия сайли»дан лавҳалар.

Мухбиримиз Шухрат Суяров Сирдарёдан хабар беришича, Гулистон шаҳридаги Билимдонлар масканида ташкил этилган ушбу тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадларни ўзида ифода этади.

Мамлакатимизда сўнги йилларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, шиддаткор замон ҳар бир фуқародан ҳуқуқий билим, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонликни талаб этмоқда. — “Адлия сайли” каби тадбирлар кенг жамоатчиликка хуқуқий ислоҳотларни етказишда юқори самара беради, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Иномжон Қудратов ва Нодира Жонибекова.

Наманган вилоятида ҳам ушбу ноанъанавий тадбирга кўпчилик қизиқиш билдирди. Кўплаб мурожаатлар жойида ҳал этилди. Одамлар анчадан бери ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволларига мутахассислардан жавоб олди.

Мазкур “Адлия сайллари” аҳолининг барча  қатламларини қамраб олди. Жараёнда ҳуқуқий маълумотлар кенг тарғиб қилинди, аҳоли ижтимоий фаолликка чорланди.

Суратда Сурхондарё вилояти «Адлия сайли»дан лавҳалар.

Суратда Сирдарё вилояти «Адлия сайли»дан лавҳалар.

Суратда Наманган вилояти «Адлия сайли»дан лавҳалар.

Суратда Бухоро вилояти «Адлия сайли»дан лавҳалар.

Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, уларни қизиқтирган масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит ва микроқарз олиш, экспорт қилиш ва инвестиция киритиш, алимент ундириш, солиқ ва давлат хизматларидан фойдаланиш кабилар шулар жумласидандир.

Кенг қамров касб этган ушбу тадбирда аҳолининг, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий билимлари тест саволлари орқали синовдан ўтказилди. Бундан ташқари, “заковат” интеллектуал ўйини ёшларнинг ҳуқуқий-маърифий билимларини синаш имконини берди.

Синовларда муваффақиятли иштирок этган ёшлар ва аҳоли Адлия логотипи туширилган совғалар билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти асосий эътиборда бўлди. Хусусан, “Биз биргамиз” акцияси доирасида ногиронлиги бор фуқароларнинг кўргазмалари ташкил этилиб, оммага намойиш этилди.

Ҳудулардаги тадбирлар Республика ҳамда вилоятнинг таниқли хонандалари, миллий маданий марказлар, ёш ҳаваскор санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан янада файзли бўлди.

Тадбир сўнгида Адлия сайлида фаол иштирок этган давлат органлари ва ташкилотларга вилоят адлия бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.

 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз