Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҲужжатларни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик бор

Ҳужжатларни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик бор

Сариосиё  туманнинг “Феруз” маҳалласида яшовчи, ташкилот раҳбари Н.Э. туман ИИБ ТБга ариза билан мурожаат қилган.  Аризасида, туманнинг “Бустон” маҳалласида яшовчи, К.У. ташкилотга тегишли бўлган думалоқ муҳрнинг (дубликат) нусхасини ясатиб олиб, ўзини ушбу ташкилотнинг янги раҳбари сифатида, 2018 йил 6 март кунида буйруқ чиқариб, 2019 йил 4 февраль кунидаги ташкилотнинг тегишли баённомаси асосида, Давлат хизматлари агентлигидан қайта рўйхатдан ўтказиб, Н.Э.нинг имзоларини қалбакилаштирган. Қалбаки шартномалар тузиб, юк хати, счёт фактураларини имзоларини қалбакилаштириб, ноқонуний шартномалар тузади. Ташкилотга тегишли бўлган “товуқхона” биноси ҳамда 118 гектар ер майдонини бошқа бир маъсулияти чекланган жамиятга 5 миллиард сўмга сотиб юборганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан 4 апрель куни К.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз