Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқҲужжатларни терговга топшириш керакми ёки судга?

Ҳужжатларни терговга топшириш керакми ёки судга?

Корхонам учун солиқдан бўйин товлаш деб қўзғатилган жиноят иши ҳозирда судда кўриляпти. Тергов даврида ҳужжатларим тўлиқ эмасди, ҳозир корхонага тегишли барча ҳужжатларни топдим. Айбсизлигимни исботлаш учун кимга мурожаат қилишим керак: терговгами ёки судга?

Жиноят ишини судда кўриш бошланган бўлса, бу ҳолатда судга ҳужжатларни илова қилган ҳолда илтимоснома киритиш керак бўлади.

Судда раислик қилувчи томонидан илтимоснома кўриб чиқилади ва асосли деб топилгандан сўнг тафтиш тайинлаб, тегишли органга юборилади.

Саволга жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Санжар Ибадов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз