ЯнгиликларСпортКикбоксчилар “Матонат” клуби аъзолари билан учрашишди

Кикбоксчилар “Матонат” клуби аъзолари билан учрашишди

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамлакатимизнинг кўплаб спорт муассасаларида “Бир жамоа” шиори остида тадбир ва фестиваллар ўтказилмокда.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ташкил этилган ана шундай тадбирлардан бирида Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси мутасаддилари Ўзбек жанг санъати федерацияси қошидаги “Матонат” жамоаси аъзолари билан учрашишди. Ўзбекистон кикбоксинг ассосиацияси ва Ўзбек жанг санъати федерацияси ўртасида имзонланган меморандумга мувофиқ, бу икки якка кураш турлари спортчилари ўзаро тажриба алмашиб туришади.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан юртимизнинг таниқли кикбоксчилари Ўзбек жанг санъати федерацияси қошидаги “Матонат” клуби аъзолари иштирокида ажойиб тадбир ўтказдилар ва ўзларининг эсдалик совғаларини топширдилар.

“Матонат” клубининг ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, лекин шу қисқа вақт оралиғида ушбу клубга юзлаб имконияти чекланган ёшлар жалб этилди. Улар ўзбек жанг санъатининг сир-асрорларини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилишмоқда.

Буни тадбир давомида клуб аъзоларининг кўргазмали чиқишларидан ҳам билиб олса бўларди. Кикбокс бўйича етакчи спортчилар ва мутахассислар эндиликда бундай хайрли ишларга астойдил бел боғлаб, “Матонат” клуби билан ҳамкорликда янгидан-янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img