Бош саҳифаМуҳимКимлар АОС тўловчи деб эътироф этилади ва...

Кимлар АОС тўловчи деб эътироф этилади ва кимларга нисбатан татбиқ этилмайди?

Кимлар АОС тўловчи деб эътироф этилади?

🔹солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
🔹солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТлар.

АОС кимларга нисбатан татбиқ этилмайди?

🔸 Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш (импорт)ни амалга оширувчи юридик шахслар ва ЯТТларга;
🔸аксиз солиғи тўланадиган товарлар (хизматлар)ни ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
🔸юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда 25 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
🔸бензин, дизел ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
🔸лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
🔸оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
🔸бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган обектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
🔸марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан обектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга;
🔸алкогол маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчаларига;
🔸бозорларга ва савдо комплексларига;
🔸 солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига;
🔸 аудиторлик ташкилотларига;
🔸 нотижорат ташкилотларига, шу жумладан буджет ташкилотларига.

👉Солиқ кодекси 461-модда

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз