Бош саҳифаЯнгиликларКимлар тиббий кўрикдан ўтишга мажбур? (Рўйхат)

Кимлар тиббий кўрикдан ўтишга мажбур? (Рўйхат)

Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт этиб белгиланган бўлиб, булар:

– ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;

– олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;

– ногиронлиги бўлган шахслар;

– меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;

– озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;

– умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

Тиббий кўриклар ташкилотларга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, бундай муассасалар мавжуд бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши ва тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Шуни эътиборга олиш лозимки, юқорида кўрсатиб ўтилган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.

                                                                            Нодиржон Ҳамроев,
                                                                         Шофиркон туман адлия бўлими  юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз