Ходимнинг асосий ишини бажаришидан ташқари бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланади.
Ўриндош ходим учун иш вақти (ҳажми) белгиланган норманинг ярмидан кўп бўлиши мумкин эмас (шифокорлар бундан мустасно).
Қуйидаги шахсларнинг эса ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади:
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
- агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш (тиббиёт ходимларидан ташқари);
- автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) ;
- Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти;
- бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари (шифокорлар ва ўқитувчилардан ташқари);
- қонунчиликка мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар).
Камол Аҳмедов,
Қоровулбозор туман Адлия бўлими ЙХКМ бош юрисконсульти