Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқҚирғизистон паспорти билан ҳам Тошкентдан уй сотиб...

Қирғизистон паспорти билан ҳам Тошкентдан уй сотиб олса бўладими?

— “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ҳамда бу ҳудудларда доимий пропискадан ўтган, яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

Демак, сиз юқоридаги тартибга асосан уй сотиб олишингиз мумкин.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий пропискага қўйганлик ва чиқарганлик учун МваФРБга томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз