Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҚирғизистоннинг янги президенти ўз лавозимига киришди

Қирғизистоннинг янги президенти ўз лавозимига киришди

Қирғизистоннинг сайланган президенти Садир Жапаров бугундан ўз ваколатларини ижро этишга киришди. ТАСС хабар беришича, давлат раҳбарининг инаугурация маросими давлат телеканалларида тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинган.
Қирғизистон давлат филармонияси залида Жапаров қасамёд матнини ўқиб эшиттиргач, унга штандарт, махсус гувоҳнома ва кўкрак нишони топширилган.
Маросимда давлатнинг собиқ раҳбарлари Сооронбай Жээнбеков ва Роза Отунбаева, парламентнинг собиқ спикерлари, 2021 йилги Президент сайловида қатнашган номзодлар, ҳукумат аъзолари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этишди.
Бу галги инаугурация маросимига мамлакат ҳукумати томонидан хорижий давлатлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборо воситалари вакиллари таклиф этилмаган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз