Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқҚисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақти: иш вақтларини...

Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақти: иш вақтларини қандай фарқлаш керак?

Ходимнинг иш тартиби ёки меҳнат шартномаси шартларида белгиланган вазифаларини бажариши керак бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

Иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Масалан, ҳафтада олти кун ишлайдиганлар ҳар кун етти соатдан, ҳафтада беш кун ишлайдиганлар эса эса саккиз соатдан ортиқ ишламайди.

Қисқартирилган иш вақти

Фақат айрим тоифадаги ходимлар учунгина иш вақти қисқартирилиши мумкин.

Булар:

  • 18 ёшга тўлмаган ходимлар;
  • I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
  • ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
  • алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар;
  • уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёллар.

Қисқартирилган иш вақтида ишлаётганлар ҳам белгиланган меъёр бўйича ишлайди, яъни кунига 8 соатдан, аммо ҳафтасига 5 кун эмас, масалан, уч ёки тўрт кун ишлаши мумкин.

Бундай ходимларнинг иш вақти қисқартирилса ҳам ойлик маоши камайтирилмайди.

Тўлиқсиз иш вақти

Ходим билан иш берувчи ўртасида келишув бўлса ишга қабул қилаётган пайтда ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Бундай шарт билан ишлаётган ходимларга ишлаган вақтига ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади.

Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимга йиллик меҳнат таътилини ҳисоблашда, иш стажини ҳисоблашда чеклашга асос бўлмайди.

Иш берувчи қуйидагиларга илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:

  • ҳомиладор аёлга;
  • 14 ёшга тўлмаган (16 ёшга тўлмаган ногирон) боласи бор аёлга;
  • ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахсга.

Тўлиқсиз иш вақти қисқартирилган иш вақтидан меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби билан фарқланади. Агар тўлиқсиз иш кунида меҳнатга ҳақ тўлаш ишланган вақт, бажарилган ишга қараб тўланса, қисқартирилган иш вақтида қонунчилик билан белгиланган миқдорда тўлиқ ҳақ тўланади.

Маълумот учун, иш вақтининг муддати:

  • 16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 36 соатдан;
  • 15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз