Бош саҳифаLife StyleКитоб ўқиш ҳақида энг қизиқарли 9 та...

Китоб ўқиш ҳақида энг қизиқарли 9 та факт

Спорт залида шуғулланиш танамизни қанчалик қувватли бўлишига сабаб бўлса, китоб ўқиш ҳам онгу шууримиз учун шундай таъсирга эга. Қуйида сизлар учун китоб ўқиш ҳақида статистик маълумотлар тақдим этамиз:

1. Дунёнинг 35% аҳолиси коронавирус туфайли кўпроқ китоб ўқийдиган бўлди.

Одамлар дахшатли касаллик тарқалиш жараёнида уйда ўтирдилар. Очиқроқ қилиб айтганда уйда қолишга мажбур бўлдилар. Одамларга уйда банд бўлиш учун янги машғулот керак эди ва улар зерикишни олдини олиш учун ҳам ўқишни бошлашди.

2. Ҳар учта ўсмирдан бири йил давомида завқланиш учун китоб ўқишмайди.

Америка Психологик Ассоциациясининг фикрига кўра бунга сабаб ўқиш маданиятига таъсир кўрсатган ижтимоий медиа ва ўйин платформаларининг ўсишидир.

3. 2020 йилда 825,75 миллион дона китоб чоп этилган.

Мисол учун, Америкада чоп этилган китоблар сони 2010 йилга нисбатан 8,9 % га кўтарилган.

4. 15 ёшдан 44 ёшгача бўлган одамлар китоб ўқиш учун кунига ўртача 10 дақиқа ёки ундан ҳам кам вақт сарфлайди.

Статистик маълумотларга кўра: Бу ёш тоифаси ўқишдан кўра кўпроқ телевизор кўришади ёки ижтимоий тармоқларда фаол бўлишади. 51 ва ундан юқори ёшдагилар ўқиш учун 50 дақиқадан кўп вақт сарфлашади.

5. Билль Гейтс йилига 50 та китоб ўқийди.

«Ўқиш ҳали ҳам янги нарсаларни ўрганишим ва тушунишимни синаб кўришимнинг асосий усулидир», дейди у.

Ўқишга бўлган муҳаббат технология магнатини имкониятлар оламига олиб чиқди. Майли, сиз Гейтснинг рекорди билан тенглаша олмаслигингиз мумкин аммо бу яхшигина мотивация. Балки озроқ, тахминан 10-15 та китоб: бу тахминан ойига битта китоб дегани ва шу тариқа ўз имкониятларингизни кенгайтириб боришингиз мумкин.

6. Кунига 6 дақиқа китоб ўқиш ёш болаларнинг маънан ривожланиши учун жуда кўп нарсани англатади.

Ҳар куни 6 дақиқа қўшимча мутолаа боланинг ўқиш самарадорлигини сезиларли даражада яхшилайди. Кунига 6 дақиқа вақт топса бўлади тўғрими?

7. Китобхонлик кексаларга ёрдам беради.

2013 йилда Роберт.С.Уилсон томонидан чоп этилган тадқиқот натижалари шундайки: китоб ўқиш кексаларда ақлий заифлашувни 32% га камайтиради.

8. Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ўқийди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики: Эркаклар ва аёлларнинг ўқиш одатлари орасида жиддий фарқлар бор. Лекин глобал миқёсда саводсизлик эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ бўлса-да статистикага кўра, аёллар тез ўқийдилар ва бадиий адабиёт ҳақида гап кетганда, аёллар бундай китобларни кўпроқ мутолаа қиладилар. Бадиий китоблар умумий сотувининг 80 фоизи аёлларга тегишли.

9. Осиё мамлакатларида яшовчилар энг кўп китоб ўқишади.

Сўнгги статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, одамлар китоб ўқишга энг кўп вақт сарфлайдиган давлатлар Осиё мамлакатлари ҳисобланади. Ҳиндлар ҳафтасига 10 соат, 42 дақиқа китоб ўқиш билан Ҳиндистон етакчилик қилмоқда, 9 соат, 24 дақиқа билан Таиланд ва 8 соат билан Хитой иккинчи ўринда. Европа давлатлари энг яхши китоб ўқийдиган 30 та давлат ичида 8-ўринда. АҚШ, афсуски, 23-ўринда.

Ўқиш ҳақидаги статистика билан танишиш сизни кўпроқ ўқишга ундаш ва ўқиш маҳоратингизни оширишга илҳомлантиришнинг ажойиб усули ҳисобланади. Ўқиш статистикаси, шунингдек, ўқиш маданияти қандай ривожланганлиги ва уни шакллантирган тенденцияларни тушуниш сизнинг нуқтаи назарингизни кенгайтиради.

Мақолани тайёрлашда Basmo.app маълумотларидан фойдаланилди. Умид қиламизки, сиз учун манфаатли бўлади.

Моҳинур Абдуваҳобова,
ЎзДЖТУ талабаси

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз