Гулчеҳра Саидова ўзига таниш бўлган Жиззах шаҳрида яшовчи Сайёра Ашурова, ўзига олдиндан таниш бўлмаган ғаллаороллик Наргиза Мамадиёрова ҳамда яна бир Жиззах шаҳрида яшовчи Мавлуда Рўзимуродовани ҳақ эвазига Туркия давлатидаги номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларда фойдаланиш учун ёллаб, С.Ашурованинг шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспортини олиб қўйиб, уларга Туркия давлатида юқори ҳақ эвазига фоҳишалик билан шуғулланишларини, бу йўл орқали кунига 500 АҚШ доллари миқдорида даромад топишларини ваъда қилган. Шунингдек, уларга барча йўл ҳаражатларини ўз ҳисобидан тўлашини, шу сабабли йўл ҳаражатларини чет элда «ишлаб» топган пулларидан тўлаб беришлари ҳақида шарт қўйган. Шундан сўнг фуқаро Н.Мамадиёрова ва М.Рўзимуродоваларга дастлаб Самарқанд шаҳрида ўзининг квартирасида яшаб туришларини, С.Ашурованинг ортидан уларни ҳам Туркия давлатига юборишини айтади. Йўл-йўлакай С.Ашуровани Истанбулга учиб кетиши учун аэропортга кузатмоқчи бўлади, аммо қизнинг паспорти уйдалиги эсига тушиб, уйига йўл олмоқчи бўлади. Бу орада қолган қизларни ҳам ўзининг квартирасига жойлаштиришни режалаштиради ва “Нексия-2” русумли, давлат рақами 25 J 933 FA бўлган автомашинада Самарқанд шаҳрига равона бўлади. Аммо қабиҳ ниятини амалга ошира олмайди…
Чунки автомашина Жиззах вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан “Сангзор-15” ЙПХ масканида тўхтатиб қолинди…
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б,и” бандлари билан айбли деб топиб, Гулчеҳра Саидовага 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шухрат Худаяров,
жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди судьяси