Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқКомпьютерни қасддан бузганлик ҳамда ахборотни йўқ қилиб...

Компьютерни қасддан бузганлик ҳамда ахборотни йўқ қилиб юборганлик учун жавобгарлик бор

Компьютердан фойдаланувчи белгиланган қоидаларни бузиб компьютер ахборотини йўқ қилиб юборса, компьютер ускунасини бузса, —

    • фуқароларга 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача,
    • мансабдор шахсларга эса — 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик ўта муҳим ахборот мавжуд бўлган компьютер тизимидан фойдаланиш вақтида содир этилса, —

    • фуқароларга 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Компьютер саботажи учун эса:

Бировнинг компьютерини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютерини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи) — 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 90 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

  1. бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
  2. такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
    • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Жаҳонгир Ҳамроев,
Қоровулбозор туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходими

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз