Шифокор Шерали Суннатуллаев kun.uz сайтида кондиционердан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялари билан бўлишди:
🔰Кондиционердан тўғри фойдаланиш учун қуйидаги тавсиялар мавжуд:
✅ Имкон қадар иш столи кондиционердан узоқроқда бўлиши керак. Ундан чиқаётган совуқлик оқимини тепага ёки пастга йўналтириб қўйинг, ҳаво тўғридан тўғри танага урмаслиги керак.
✅ Кондиционер яқинида ўтирган одамнинг томоғи қуруқшайди, кўзи ёшланиши, оғзида темир таъмини туйиши мумкин. Агар кондиционер учун тўғри жой танлаб ўрнатилса ва ундан чиқаётган ҳарорат даражаси меъёрида бўлса, ҳеч ким касалланмайди.
✅ Иссиқ кунларда кўча билан уй ичидаги ҳароратнинг фарқи 4-5 даражадан ошмаслиги керак.
✅ Кондиционер ҳаво филтрлари бир йилда камида 2 маротаба тозаланиши керак. Кондиционер фени ўзидан хонадаги ҳавони айлантириши натижасида ҳаво таркибида бўлган барча чанглар ва касаллик тарқатувчи микроблар филтрда қолиб кетади ва ҳаво тозаланади.