Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқКонституцияда “Адвокатура” номи билан аталувчи янги боб...

Конституцияда “Адвокатура” номи билан аталувчи янги боб шакллантирилди

Фуқаролардан келиб тушган кўплаб таклифлар асосида Конституцияда “Адвокатура” номи билан аталувчи янги боб (ХХII – I боб) шакллантирилди. Бу ҳақда Конституциявий комиссиянинг навбатдаги брифингида Одилжон Тожиев маълум қилди.

Мазкур янги бобда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокатура тизимини кучайтиришга хизмат қилувчи бир қатор модда ва нормалар ўрин олган.

Хусусан, 116-моддага киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидаги шакл ва мазмунда:

Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади.

Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланади.

Шунингдек, янги 116-1-моддага қуйидагича норма киритилиши назарда тутилмоқда.

Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан тўсиқларсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.

Адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади. Адвокатнинг касбий ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан муҳофаза қилинади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз