Бош саҳифаМуҳимҚонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида адлия вазирининг...

Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида адлия вазирининг Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ахбороти эшитилди

Қонунчилик палатасининг 14 сентябрдаги навбатдаги ялпи мажлисида адлия вазирининг Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ахбороти эшитилди.

Йиғилишда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда нималарга эътибор қаратиш бўйича бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди.

Биринчидан, амалга оширилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг қанчалик самара бераётганини дарров баҳолаш ва ўлчашнинг имкони чекланган бўлса-да, охирги пайтдаги олиб борилган очиқлик сиёсати аҳолимизнинг ҳуқуқий онгини карра-карра кўтарди.

2016 йилда Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасига, 1 ойда зўрға 200 минг одам ташриф буюрарган бўлса, ҳозирга келиб 1,5 млн. одам бир ойда Lex.uzдан фойдаланаяпти, яъни ҳуқуқини танияпти.

Бундан кўринадики, аҳолининг ҳуқуқий онги юксалиб, талаби ва эҳтиёжи кундан кунга ошиб бормоқда.

Иккинчидан, инсонларга қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш учун улар реал ҳаётида ҳам шунга гувоҳ бўлиши лозим, яъни адолат таъминланаётганини ва жазо муқаррар бўлаётганлигини кўриб ишониши ҳам муҳим.

Адлия вазирлиги бу борада қатор акциялар ўтказмоқда. Хусусан, “Фермерга мадад” акцияси доирасида фермерлар билан шартномавий муносабатларда жами 156 223 та хато ва камчиликлар аниқланган. Бу ҳолатлар бўйича амалий ёрдам кўрсатилган, таклифлар ишлаб чиқилган.

Учинчидан, ҳуқуқий маълумотларни таргетлаш зарур. Жорий йилнинг ўзида 1 300 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинган, аҳоли уларнинг барчасини эслаб қололмайди. Шу сабабли, жамиятда шундай ҳолат шаклланиши керакки, аҳоли энг зарурларидан ҳам зарурларини ўрганса етарли бўлиши керак.

Тўртинчидан, давлат органлари ходимларининг ўзининг ҳуқуқий онгини ошириш зарурияти мавжуд.

Бу ҳар бир соҳада қонунийликни таъминлашга хизмат қилади, тизимда муаммолар камроқ бўлади, малакали кадрлар салмоғи ортади ва иш самарадорлиги ўсади.

Жорий йилнинг июнь-июль ойларида платформа орқали жами 5 500 нафар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари ўқитилиб, баҳолашдан ўтказилди.

Бешинчидан, ҳуқуқий ёрдам ҳамма учун, ҳар доим ва етарли даражада бўлиши керак. Бу вазирликнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида адвокатлар томонидан “pro bono” лойиҳаси доирасида жисмоний ва юридик шахсларга 64 774 марта оғзаки, 5 162 марта шартнома асосида бепул юридик ёрдам кўрсатилган.

Британия тажрибаси асосида вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган “Мадад” ННТ орқали ҳам аҳолига бепул юридик ёрдам бериш тизими самарали йўлга қўйилган, 60 та туманда филиали бор.

Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқ устувор бўлган жамиятни барпо қилишда жамиятдаги, айниқса мансабдорларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси ҳал қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, ҳуқуқий онг ва маданият борасида қилиниши керак бўлган ишларимиз жуда кўп.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз