Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонКорея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун...

Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов эълон қилинди

Корея Республикасида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси билан) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аёллар учун 2021 йил 19 май куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида танлов ўтказилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Номзодлар учун қуйидаги талаблар мавжуд:

– корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади);

– 27-40 ёш оралиғида бўлиши 1994-1981 йиллар оралиғида туғилганлар (1994 йилдан кейин туғилганлар ҳамда 1981 йилдан олдин туғилганлар танловда иштирок этолмайди);

– қишлоқ хўжалиги ишларида тажрибага эга бўлиши;

– соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши;

– судланмаган бўлиши;

– Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги;

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи йўқ ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Танловга кириш жонли навбат орқали соат 9:00 дан 18:00 гача амалга оширилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш ҳамда фуқаролик паспортлари, улардан рангли 1 нусхадан ҳамда 2 дона 3,5х4,5 фотосурат олиб келиши зарур.

Танловда иштирок этиш мутлақо бепул.

Мономарказ жойлашган манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 331-уй.

Қўшимча маълумот учун: 1282 (қисқа рақами) ва 71 202-33-55.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз