Форум доирасидаги навбатдаги сессия коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж ҳолатига бағишланган. Унда бир қатор долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Сессияда қайд этилганидек, коронавирус пандемияси бутун дунёдаги жамиятнинг бизнес ва ижтимоий фаолиятига кескин таъсир кўрсатди, хусусан, арбитраж ва медиация соҳаларига таъсир кўрсатди.
Сўнгги бир йил ичида виртуал суд эшитувлари низоларни ҳал қилиш соҳасида ишлайдиган адвокатлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Бу вақт давомида томонларнинг юзма-юз эшитиш ҳуқуқига эгами, ўз позициясини монитор экрани орқали намойиш этиш мумкинми каби мунозаралар юзага келди. Шунингдек, сўнгги пайтларда энергетика соҳасидаги низолар ҳам тез-тез юз бериб, улар халқаро арбитражда, хусусан, арбитраж низоларининг кўпини кўриб чиқадиган Лондон Халқаро Aрбитраж судида кўриб чиқилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, сессияда Сингапур медиация маркази медиатори Анил Чангароз, Лондон халқаро арбитраж судининг президенти Паула Ходжес, Al Tamimi&Company компанияси арбитраж бўлими бошлиғи, ОТБнинг Ўзбекистон учун халқаро арбитраж соҳасидаги етакчи мутахассиси, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолайн Лэмм каби қатор халқаро эспертларнинг “CОВИД-19”дан кейинги даврда инфратузилма соҳасидаги воситачилик ва низоларни ҳал қилишнинг бошқа чоралари тўғри ҳал этиш, Лондонда халқаро арбитраж низоларини ҳал қилиш ҳамда энергетик низоларни ҳал қилишдаги сўнгги ютуқлар ва EDACнинг энергетика соҳасидаги биринчи арбитраж маркази сифатида потенциал роли ва жиҳатларга бағишланган маърузалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирмоқди.