ЯнгиликларКоронавирус инфоКоронавирус туфайли Тожикистонда футбол чемпионати тўхтатилди

Коронавирус туфайли Тожикистонда футбол чемпионати тўхтатилди

Коронавируснинг олдини олиш муносабати билан Тожикистонда футбол чемпионати май ойигача тўхтатилди.

Тожикистонда барча мусобақалар, шу жумладан футбол чемпионатининг олий лигаси тўхтатилди, дея хабар бермоқда республика футбол федерацияси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, барча футбол мусобақалари 10 майга қадар тўхтатилган. Чемпионатнинг тўртинчи туридаги якшанба ўйинлари тақвим бўйича ўтказилиши режалаштирилган. Бешинчи турдан бошлаб эса юқори дивизион ўйинлар вақтинча тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, 25 январдан бошлаб Тожикистонда янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қўшимча чоралар кўрила бошланган эди.

Хусусан, 10 майга қадар республикада вақтинча мактаб таътиллари эълон қилинди, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти тўхтатилди ва барча оммавий тадбирлар, шу жумладан спорт ўйинлари, семинарлар, кўргазмалар, фильм намойишлари ва театр томошалари тақиқланди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img