Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонКоронавируснинг янги штамми пандемияни узайтирадими?

Коронавируснинг янги штамми пандемияни узайтирадими?

Вакциналар ва қон зардоби Илмий текшириш институти раҳбари Виталия Зверев коронавируснинг Британияда аниқланган штаммининг пандемия давомийлигига таъсири хусусида “Парламентская газета”га берган интервьюсида тўхталиб ўтди.
Унинг фикрича, инфекциянинг янги мутациялари пандемиянинг чўзилишига ва касаллар сонининг ортишига таъсир кўрсатмайди. Зверевнинг фикрича, вируснинг тарқалиши мамлакатдаги чекловлар даражаси билан боғлиқ бўлади. Буюк Британияда ҳам касалликнинг кўпайиб кетиши янги штаммнинг янада юқумли эканлиги билан эмас, балки ўз вақтида карантин жорий қилинмаганлиги, фуқароларнинг оддий қоидаларни менсимагани билан боғлиқ.
Илгарироқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйнович ҳар қандай янги мутаци пандемия билан боғлиқ вазиятни чигаллаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг айтишича, янги штаммнинг одамдан-одамга янада тезроқ юқиши эпидемиологик чораларни янада кучайтиришни талаб этмоқда.
10 январь куни Роспотребнадзора вакили Анна Попова 2020 йил охирида мамлакатда Британия штамми билан боғлиқ биргина ҳолат аниқлангани ҳақида хабар берганди.
Коронавируснинг янги мутацияси илк бор 2020 йилнинг сентябрь ойида Буюк Британияда аниқланган, бироқ у декабрь ойида кенг тарқала бошлаган. Янги штаммдаги асосий фарқлар унинг оқсилдан ташкил топган ҳимоя қатлами – инсон органларининг шиллиқ қаватига ўрнашиб олишга ёрдам берадиган “тиканак”ларида экани аниқланган. ЖССТ маълумотларига кўра, айни пайтга қадар янги штамм 50 га яқин мамлакатда қайд этилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз