Бош саҳифаҲудуд 24ҚашқадарёКосонда 14 ёшли қизини доимий қийнаб келган...

Косонда 14 ёшли қизини доимий қийнаб келган ота қамалди

Ижтимоий тармоқларда отанинг ўз қизини дўппослаши ҳолати акс этган ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, бу Қашқадарё вилояти Косон туманида рўй берган.

Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида Р. Т. (1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Аниқланишича, Р. Т. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган.

Суд ҳукмига мувофиқ Р. Т. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз