Бош саҳифаМуҳимКредит маблағини талон-торож қилиш ҳолатлари кўпаймоқда

Кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолатлари кўпаймоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан “O’zsanoatqurilishbank” ATB Бухоро минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.M.” МЧЖ раҳбари Б.А. банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга хом ашё (хом ипак) ишлаб чиқариш учун ажратилган 3,9 млрд сўм кредит маблағини бошқа МЧЖнинг кредит қарздорлигини сўндириш учун йўналтириб, шартномада кўрсатилган маҳсулотларни харид қилмасдан, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз