Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариКредит тўлашнинг «осон» йўлини танлаб адашди

Кредит тўлашнинг «осон» йўлини танлаб адашди

Қўшнисини тунаган ўғри

Бўйни меҳнатга ярамаётган 23 ёшли Наврўз Дониёров (исм-шарифлар шартли) ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, жиноят содир этиш йўлига кириб, 2022 йил 11 март куни соат тахминан 15:30 ларда қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳридаги «Мохи-хосса» МФЙда жойлашган қўшниси Суманбар Арабованинг яшаш уйига уй девори орқали ошиб тушиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, С.Арабовага тегишли 12.500.000 тенг бир дона аёллар тилла занжирини клони билан биргаликда ва беш дона аёллар тилла узукларини яширин равишда талон-торож қилган.

Суд мажлисида судланувчи Наврўз Дониёров айбига тўлиқ иқрор бўлиб, дастлабки терговда берган кўрсатувини тасдиқлади.

— Жабрланувчи С.Арабова қўшним бўлади. Ўзим 2021 йил тахминан август ойларида “Туронбанк”дан 15.000.000 сўм миқдорида микрокредит олганлигим боис ҳар кун банк ходимлари кредитни тўлашим учун келавергач, қўшнимнинг уйига ўғриликка кириш фикри пайдо бўлди. 2022 йил 11 март куни соат 15:30 ларда ушбу уйдаги барча оила аъзолар уйдан чиқиб кетганлигини билганимдан сўнг, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ушбу уйнинг деворидан ошиб, уй ҳовлисига кирдим. Меҳмонхонасидаги шкаф ичини титиб, у ерда 6 хил турдаги аёллар тилла тақинчоқлари, яъни 1 дона аёллар тилла занжири клони билан биргаликда ва 5 дона турли хилдаги аёллар тилла узукларини олиб, тилла тақинчоқларини сотиш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Корзинка-2” савдо мажмуасида жойлашган тилла тақинчоқлар сотувчи савдо дўконлари томонга бордим. Менга нотаниш бўлган эркак кишига сотиб юбордим. Ҳозирда етказилган зарарларни тўлиқ қоплаб бердим, жабрланувчининг ҳам менга нисбатан даъвоси йўқлигини, қилмишимдан пушаймонлигимни суд инобатга олишларини истардим. Қайтиб бунга қўл урмайман… Пулга муҳтож бўлганлигим боис шу йўлга кириб қолдим…

Худди шу кўрсатувлари билан судда пушаймон ва иқрор бўлган судланувчи ортиқ гапиришга ботина олмади чоғи.

Суд мажлиси жараёнида жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувлари ҳам тингланди.

Суд, судланувчи Наврўз Дониёровга жазо тури ва миқдорини белгилашда, шахсини, қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган зарар қопланганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги, ёшлигини инобатга олди.

Жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, судланувчи Наврўз Дониёровни Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

                                                                                             Саиджон Бадриддинов,
жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз